Ўқув йилининг илк куни. Синф раҳбари хонага кириб болалар билан саломлашди. «Сизларнинг ҳаммангизни яхши кўраман, яна кўришиб турганимдан хурсандман», деди. Бироқ орқа қатордаги партада ўтирган ўзи умуман ёқтирмайдиган болага кўзи тушди-ю, эски хотиралари қайта жонланди. Ўқитувчи у билан ҳам бошқалар каби ўтган ўқув йилининг бошида танишганди. Ушандаёқ боланинг бошқаларга қўшилмаслиги, ўйнаб-кулмаслиги, кир-чир кийимларидан нохуш ҳид келишини пайқаганди. Вақт ўтгани сайин ўқитувчи уни шу қадар ёмон кўриб қолдики, гоҳида ёзувларини қип-қизилга бўяб, «бир» баҳо қўйгиси келарди. Бир куни мактаб директори синф раҳбарига ўқувчиларнинг таржимаи ҳолларини бир-бир кўздан кечириб, ҳужжатларнинг камчиликларини тўлдиришини буюрди. Ўқитувчи ёмон кўрган ўқувчисининг ҳужжатлариниэнг охирида хоҳламайгина қўлига олди. Иштиёқсиз ўқий бошлади.
Fikrlar